Кто такой фозил кори

Кто такой фозил кори thumbnail
  • Шодиёр Сайф
  • Би-би-си, Олма-ота

21 март 2014

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон – диний эркинлик энг қаттиқ назорат остига олинган мамлакатлардан бири

Термиз шаҳрида чоп этилувчи “Халқ йўли” газетаси Сурхондаёрдаги “Айритом” (Ҳайратон) чегара божхона масканида Афғонистондан қайтаётган ўзбекистонлик фуқаронинг қўл телефонидан Ўзбекистонда тақиқланган диний мазмундаги аудиофайллар топилгани ҳақида ёзди.

Бу тақиқланган файл Фозил қорининг маърузаси, дейилмоқда.

Хабарда Фозил қорининг фамилияси келтирилмаган, аммо диний уламоларга кўра, шу вақтгача Ўзбекистонда фақат битта уламо – Фозил Қори Собиров ўз маърузалари билан танилган.

“Nokia 2700 русумли қўл телефонига қўшимча сифатида ўрнатилган флеш карта хотирасида мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш мумкин бўлмаган Фозил қори ва бошқа шахси номаълум кишилар томонидан айтилган 4 дона диний мазмундаги аудиофайллар топилди” – дейилади газета хабарида.

Мақолада ёзилишича, ушбу фуқаро устидан маҳкама бўлиб ўтган ва у энг кам иш ҳаққининг 5 баробари миқдорида жаримага тортилган.

Афғонистондан қайтаётган шахс қўл телефонидаги аудиофайлларнинг Ўзбекистон ҳудудида тақиқланганидан хабари йўқлигини айтган.

Муаллиф диний мавзудаги аудиофайлларнинг нима сабабдан Ўзбекистон ҳудудида тақиқлангани борасида ҳеч нарса демаган. Бундан ташқари, Фозил қори деганда айнан ким назарда тутилгани борасида ҳам аниқ маълумот йўқ.

Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси раиси муовини Абдулазиз Мансур Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистонда Фозил қори номи билан фақат битта имомнинг маърузалари қўлма қўл бўлиб келгани ва халқ орасида танилганини айтди.

Бироқ 2009 йили вафот этган Фозил қори Собировнинг аудиофайллари Ўзбекистонда тақиқланмаган, дейди у.

Қайси Фозил қори?

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон минглаб мустақил диндорларни қамоққа ташлаган

“Бу Собиров Фозил қори бўлиши мумкин эмас. Лекин ундан бошқа яна бирон Фозил қори номи билан машҳур бўлган уламо номини ҳам эшитмаганман. Бунга аниқлик киритиш керак” – дейди Абдулазиз Мансур – “Фозил қори вафот этган бўлсалар ҳам, номлари ҳамма жойда жуда ҳурмат билан тилга олиняпти. Маърузалари қўлма қўл бўлиб юрибди. Дўконларда ҳам бор”.

Читайте также:  Карантин в детском саду корь

Диний идора масъулининг айтишича, Ўзбекистонда давлатга қарши гапирган ва нафрат туйғуларини тарқатувчи олимларнинг маърузалари тақиқланган. Абдулазиз Мансурга кўра, бирор диний уламони тақиқлаш бўйича Мусулмонлар диний идораси тавсия бермайди. Бундай қарорларни давлатнинг махсус хизматлари чиқаради.

Би-би-си ушбу хабарни чоп қилган “Халқ йўли” газетаси мухбири ҳамда бундай қарор чиқарган маҳкама билан боғланишга уринди. Аммо ҳаракатлари ҳозирча зое кетди.

Шу асно, Қайси Фозил қори назарда тутилгани ва маҳкама нимага асосланиб, бу каби ҳукм чиқаргани ҳозирча номаълум қолмоқда.

Ўзбекистонда тақиқланган диний уламолар Абдували қори Мирзаев ва Обид қори Назаров аудио файлларини сақлаганликда айбланиб жиноий иш очиш ҳоллари олдин кузатилган.

Бироқ Тошкентдаги Қаффол Шоший номидаги масжид Имом-хатиби бўлган Фозил қори Собировнинг ҳам маърузалари тақиқланган бўлиши мумкинлиги ҳақида илк бор хабар чиқмоқда.

Ўзбекистон халқаро ташкилотлар томонидан эътиқод эркинлиги чекланган давлатлардан бири, дея қайд этилади.

Минглаб мустақил диндорлар ўз эътиқоди боис қамоққа ташланган.

Уларнинг ваҳшиёна қийноқларга тутилиши ҳақида ҳар йили бонг урилади. Аммо кузатувчилар ҳуқуқ фаоллари аҳвол яхши тарафга ўзгармаётганини айтишади.

Ўзбек қамоқхоналаридан диний сабаблар билан қамалганларнинг ўлиги чиқиб туради. Расмийлар уларнинг қийноқдан ўлганини рад этишади.

Бироқ маҳкумлар, уларнинг оилалари ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, диний эътиқод боис қамалган мусулмонлар Ўзбекистон қамоқхоналарида энг ашаддий қийноқ ва таҳқирларга тутиладилар.

Источник

44:02

Фазыл қары – Алланы тану

Баглан Ескермес

32 809 просмотровдва года назад

3:39

Без названия

Баглан Ескермес

2 351 просмотрдва года назад

9:12

Фазыл қары

Баглан Ескермес

10 600 просмотровдва года назад

4:24

Фазыл кары

Баглан Ескермес

1 490 просмотровдва года назад

7:20

Савол ва жавоблар_low

Баглан Ескермес

254 просмотрадва года назад

3:05

@Иймонни мустаҳкам қилиш_low

Баглан Ескермес

232 просмотрадва года назад

3:45

@Ширк ҳақида 2_low

Баглан Ескермес

235 просмотровдва года назад

3:57

АЛЛОҲга шукр этиб юр_low

Баглан Ескермес

258 просмотровдва года назад

1:03

Дунёдаги энг бахтли инсон бу намоз ўқиган инсондир_low

Баглан Ескермес

729 просмотровдва года назад

8:54

Фозил кори_low(1)

Баглан Ескермес

1 003 просмотрадва года назад

1:38

Фозил кори

Баглан Ескермес

1 704 просмотрадва года назад

YouTube1:00:06

Fozil Qori va Mirzabek Xolmedov (4-QISM) Hadis, Hikoyat, Ilohiya, Rivoyat

Fozil Qori / Фозил Кори

145 просмотровдва года назад

YouTube59:41

Fozil Qori va Mirzabek Xolmedov (3-QISM) Hadis, Hikoyat, Ilohiya, Rivoyat

Fozil Qori / Фозил Кори

210 просмотровдва года назад

YouTube59:10

Fozil Qori va Mirzabek Xolmedov (2-QISM) Hadis, Hikoyat, Ilohiya, Rivoyat

Fozil Qori / Фозил Кори

46 просмотровдва года назад

YouTube1:02:28

Fozil Qori va Mirzabek Xolmedov (1-QISM) Hadis, Hikoyat, Ilohiya, Rivoyat

Fozil Qori / Фозил Кори

70 просмотровдва года назад

YouTube32:57

Хамом учун суйилган аёл ва ланатланганлар..Фозил кори

Fozil Qori / Фозил Кори

187 просмотровтри года назад

55:35

jaxannamdagi ayollar

Fozil Qori / Фозил Кори

321 просмотр6 лет назад

YouTube27:37

Fozi Qori – Yaxshilik va Yomonlik (Juma ma’ruzalari)

Fozil Qori / Фозил Кори

195 просмотровчетыре года назад

YouTube45:38

Fozil Qori – Omonat odoblari va uning turlari (Juma ma’ruzalari)

Fozil Qori / Фозил Кори

88 просмотровчетыре года назад

YouTube15:11

Эр-хотин орасидаги муштарак ҳуқуқлар

Fozil Qori / Фозил Кори

250 просмотровпять лет назад

YouTube15:08

Абу Абдуллах-Аёлнинг эри устидаги ҳақлари

Fozil Qori / Фозил Кори

171 просмотрпять лет назад

59:58

Без названия

Fozil Qori / Фозил Кори

228 просмотров6 лет назад

19:42

Без названия

Fozil Qori / Фозил Кори

3 217 просмотров6 лет назад

YouTube3:15

Sharifah Khasif – Surah Al-Ikhlas qiraat hamzah

Fozil Qori / Фозил Кори

127 просмотров6 лет назад

YouTube4:25

Beautiful Islamic Arabic ᴴᴰ song with a Heart Touching Video this will make you cry 2014

Fozil Qori / Фозил Кори

78 просмотров6 лет назад

YouTube3:49

Sharifah Khasif – Dhuha

Fozil Qori / Фозил Кори

73 просмотра6 лет назад

YouTube33:01

«Рамазон туҳфалари» (29-кун)

Fozil Qori / Фозил Кори

60 просмотров6 лет назад

YouTube34:43

«Рамазон туҳфалари» (28-кун)

Fozil Qori / Фозил Кори

20 просмотров6 лет назад

Источник